Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Физика бўйича Нобель мукофоти совриндорлари номи эълон қилинди
Стокҳольмда Швеция Қироллик фанлар академиясида физика бўйича Нобель мукофоти совриндорларининг номи маълум қилинди. 9 миллион швед кронасини Кип Торн, Райнер Вайсс ва Берри Бэрриш ўзаро бўлишиб олишади. Бу ҳақида сешанба куни Қироллик фанлар академиясининг Нобель қўмитаси хабар берди.
2017 йил физика соҳасидаги Нобель мукофоти LIGO лойиҳаси, шунингдек гравитацион тўлқинлар кузатуви учун Кип Торн, Райнер Вайсс ва Берри Бэрришга топширилди.
Берри Бэрриш гравитацион тўлқинлар бўйича етакчи эксперт ва LIGO раҳбарларидан бири ҳисобланади.
Райнер Вайсс ва Кип Торн эса ушбу лойиҳанинг бошида туришган ва LIGO'да ишлашда давом этишмоқда.
LIGO (Laser Interferometer Gravitational-Wave Observatory) - лазер-интерферометрик гравитацион-тўлқинли расадхона АҚШда жойлашган.
Мавзуга оид
13:05 / 01.06.2026
Президент маданият ва санъат соҳаси вакилларини тақдирлади
10:59 / 26.05.2026
Китобхон ёшлар учун 50 минг долларлик мукофот жорий этилди
20:38 / 19.03.2026
Президент маҳалла тизимининг бир гуруҳ ходимларини тақдирлади
20:09 / 03.03.2026