«Таълим хабарлари»нинг ёзишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 29-бандида ушбу байрам муносабати билан умумтаълим муассасалари ходимларини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача мукофотлаш назарда тутилган.

Мукофот пулини ҳисоблашда ходимнинг ойлик маоши эмас, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори асос қилиб олинади. Манбада келтирилишича, бу миқдор ойига 1 млн 360 минг сўм бўлиб, унинг 75 фоизи 1 млн 20 минг сўмни ташкил этади.

Шу тариқа, 1 млн 20 минг сўм — мукофотнинг энг юқори чегараси. Барча ходимларга айнан шу сумма берилиши кафолатланмайди: тўлов жамғармадаги мавжуд маблағларга боғлиқ.