Жаҳон | 09:25 / 08.10.2017
26503
1 дақиқада ўқилади

Трамп Шимолий Кореяга нисбатан фақат бир чора иш бериши мумкинлигини айтди

© AFP 2017 / Brendan Smialowski

АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Кореяга нисбатан фақат бир чора иш бериши мумкинлигини айтди. У бу ҳақда твиттерда ёзган.

"Аввалги президентлар ва уларнинг маъмуриятлари Шимолий Корея билан 25 йил музокара олиб боришган, битимлар тузишган ва катта пуллар тўлашган, бироқ буларнинг барчаси иш бермаган. Битимлар улардаги сиёҳлар қуриши билан бузилган ва АҚШ вакилларини аҳмоқ қилиб кўрсатган. Кечирасиз-у, Шимолий Кореяга нисбатан фақат бир нарса иш бериши мумкин", деб ёзган Трамп. Бироқ Трамп айнан нимани назарда тутаётганини сир сақлаган.

6 октябрда Трамп АҚШ ҳарбий раҳбарияти билан тантанали кечки тановул вақтида у нимани назарда тутгани ҳақида журналистлар берган саволга "бўрон олдидан осойишталик" деб мужмал жавоб қилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид