Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Россия мудофаа вазирлигидаги рекорд пора ишида яна бир киши пайдо бўлди
Фото: Александр Подгорчук / Коммерсантъ
Россия мудофаа вазирлиги тарихидаги рекорд пора бериш-олиш билан боғлиқ жиноий ишда учинчи гумонланувчи пайдо бўлди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» газетаси манбасига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.
368 млн рубл миқдоридаги пора билан боғлиқ ишда ҳарбий маъмуриятнинг давлат буюртмасини таъминлаш бўйича департаменти бўлимининг бошлиғи Алексей Гринюк бўлди. Шу билан мазкур жиноий иш бўйича 3 киши жавоб бермоқда.
Бундан аввалроқ, полковник Александр Вакулин ва унинг бевосита раҳбари, Мудофаа вазирлиги озиқ-овқат бошқармаси бошлиғи полковник Александр Бережной ҳибсга олинган эди.
Газета манбасининг сўзларига кўра, ҳибсдан сўнг Гринюк айбига иқрор бўлган ва Тергов қўмитасининг Бош ҳарбий тергов бошқармаси билан ҳамкорлик қилишни бошлаган. Шунга қарамай, нашрнинг ёзишича, унга «ҳеч қандай юмшатиш» тақдим этилмайди. Шу муносабат билан Гринюк адвокатлари терговчи ва судларнинг қатор қарорларига норозиликларини билдиришган.
Россия мудофаа вазирлиги тарихидаги энг йирик пора билан боғлиқ жиноий ишга кўра, вазирликнинг озиқ-овқат бошқармаси техник таъминлаш бўлими бошлиғи полковник Александр Вакулин бу пул эвазига ошхона жиҳозлари ва нон пиширувчи ускуналар харид қилишга рухсат берган. Шу билан бюджет маблағларини ўзлаштирган.
Мавзуга оид
19:57 / 22.11.2024
«Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ мутахассиси 1,6 минг доллар билан ушланди
11:33 / 15.11.2024
“Пора катталашган сари суверенитет билан савдолашиш бошланади” – фаоллар билан суҳбат
16:53 / 17.02.2023
Пора билан қўлга тушган судьяни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берилди
19:03 / 06.10.2020