Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона шаҳри бўлими терговчиси 100 минг доллар пора олишда гумонланиб ушланди, дея хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.

У Жиноят кодексининг 167-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида олиб борилаётган тергов ҳаракатларини айбланувчи фойдасига ҳал қилиш ва етказилган зарар миқдорини камайтиришни ваъда қилган. Бундан ташқари, у эълон қилинган қидирувни бекор қилиб бермоқчи бўлган.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдорда пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.