Ижтимоий тармоқларда вазирликлардан бирининг мансабдори пора билан қўлга тушгани ҳақида хабар тарқалди.

Бош прокуратура ушбу хабар бўйича расмий муносабат берди.

“Айрим ижтимоий тармоқларда бир вазирликнинг Коррупцияга қарши курашиш бўлинмаси раҳбари гўёки 6000 АҚШ доллари билан қўлга олингани ҳақида тарқатилаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейилади расмий муносабатда.

Таъкидланишича, мазкур хабарлар асоссиз бўлиб, ўз тасдиғини топмаган.

Бош прокуратура ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан фақат расмий манбаларда эълон қилинган ахборотларга таянишларини ҳамда текширилмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраган.