Австралия қуёш панелларини ишлатиш бўйича ҳақиқий инқилобга яқинлашди
Австралия энергетика бозорининг оператори фикрича, 10 йилдан сўнг қуёш панеллари анъанавий электр станцияларини тўлиқ алмаштириш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда Clean Technica ёзмоқда.
Австралияда электр станцияларининг минимал қувват сарфлаш рекорди янгиланди. У аввалги рекорд - ўтган ойги 786,42 МВт билан солиштирганда 587 МВт.га тушди. Афтидан, ҳамма нарса об-ҳавода – ҳозир Жанубий ярим шарда эрта баҳор бўлиб турибди ва ҳеч ким кондиционерларни ёқмайди. Натижада, Жанубий Австралия штатида қуёш панеллари жами энергия ишлаб чиқариш қувватининг 47,8 фоизи билан таъминлади.
Австралия оператори фикрича, 2019 йилга келиб минимал энергия истеъмоли рекорди 354 МВт.га етиши, 10 йилдан сўнг эса уйларнинг томларида жойлашган қуёш панеллари электр станцияларини тўлиқ алмаштириши мумкин. Худди шундай тахмин Ғарбий Австралияга ҳам тааллуқлидир.
Қуёш панеллари қоронғу пайтда ишламайди, бир кун давомида йиғилган энергияни ҳам сақлаб қола олмайди. Шу сабабдан уй эгалари умумий электр тармоғига уланиши керак. Бироқ, кундуз куни бунга эҳтиёж қолмайди, шунинг учун Жанубий Австралия кечки ва кундузги вақт ичида электрга бўлган талаб ўртасидаги фарқни сезиларли даражада камайтирган биринчи минтақага айланди. Кўп жиҳатдан, бу қуёш панеллари нархининг сезиларли пасайиши билан боғлиқ.
Энди Австралияда кун давомида йиғилган қуёш энергиясидан кечқурун фойдаланиш имконини берадиган сақлаш тизимларини яратиш устида ишлашмоқда. Бундан ташқари, шамол энергияси кўпинча шаҳарчалар электр эҳтиёжининг 100 фоизини таъминлаши мумкин. Шу сабабли, энергия станциялари учун «асосий юк» тушунчасини қайта кўриб чиқиш ва қайта тикланадиган энергия манбаларининг кўпайиб бораётганлигини инобатга олган ҳолда, имкониятларни мослашувчан равишда қайта тақсимлашни ўрганиш керак.
Шу билан бирга, австралиялик меъморлар йилига атиги 3 доллар сарфлайдиган ақлли уйни қуришди. У кун давомида қуёш нурини тўплаб, шу иссиқлик билан хонани қиздириш имкониятига эга.
Мавзуга оид
18:59 / 11.11.2024
Император пингвини илк бор Австралия соҳилларига қадар сузиб борди
22:21 / 09.11.2024
Австралия пляжларида очликдан қийналган минглаб бўронқушлар жасади пайдо бўлди
23:05 / 07.11.2024
Австралиядаги пляждан топилган сирли шарлар таркиби маълум бўлди
19:11 / 07.11.2024