Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон зудлик билан глобал зарба бериш мажмуаларини яратишга киришгани айтилди
Фото: AP
Пентагон зудлик билан глобал зарба беришнинг истиқболли зарба мажмуаларини яратишга киришди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги вакили Александр Емельянов маълум қилди.
«Пентагон ҳужум ва мудофаа қуролларини биргаликда қўллаш концепциясини амалга ошириб, зудлик билан глобал зарба беришнинг истиқболли зарба мажмуаларини яратишга киришди», - дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, «ноядровий жиҳозланишдаги» бу мажмуалар «бугунги кунда стратегик ядро кучларига юклатилган» вазифаларни ҳал қилиш учун зарур.
«РҚМ тизимларини жойлаштириш ва зудлик билан глобал зарба бериш воситаларини яратиш бўйича режаларнинг ўзаро боғлиқлиги кўриниб турибди», - дея қўшимча қилди у.
Унинг сўзларига кўра, Россия ва Хитойнинг стратегик ядро кучлари объектларига қарши «қуролсизлантириш» бўйича зарба берилган тақдирда, АҚШ ракета мудофааси тизимининг самарадорлиги сезиларли даражада ошади.
Мавзуга оид
16:21
Пентагон Эрон билан урушдаги ихтилофлар туфайли Испанияни НАТОдан четлатишни муҳокама қилмоқда
17:22 / 03.04.2026
Пит Ҳегсет уч нафар юқори мартабали генерални истеъфога чиқарди
14:08 / 29.03.2026
The Washington Post: Пентагон Эронда қуруқлик амалиёти ўтказишга тайёрланмоқда
19:47 / 18.03.2026