Тадбиркор Илон Маск Оқ уй маъмуриятига маслаҳатчи сифатида қайтади, деб маълум қилди мудофаа вазири Пит Ҳегсет.
Маск Пентагоннинг истиқболли қурол ва тизимларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишга қаратилган «Меридиан лойиҳаси» тадқиқот дастурига раҳбарлик қилади.
Ҳегсетнинг маълум қилишича, лойиҳанинг умумий мақсади — АҚШ ҳукмронлик қилиши керак бўлган ҳарбий соҳаларни ва «эгалланиши зарур бўлган имкониятларни» таҳлил қилишдир.
Илон Маск Доналд Трамп президентлик лавозимига қайтганида унинг атрофидаги энг нуфузли шахслардан бири ҳисобланарди. Тадбиркор бир неча ой давомида Ҳукумат ишини оптималлаштириш департаментига (DOGE) раҳбарлик қилди, бироқ тез орада у ва Трамп ўртасида очиқ можаро юз берди. Шундан сўнг, Маск маъмуриятни тарк этди.
2026 йил ёзида Америка оммавий ахборот воситалари Трамп ва Маск ўзаро муносабатларни тиклагани ҳақида ёзган эди. Хабар қилинишича, тадбиркор Конгрессга сайловлар олдидан Республикачилар партиясини молиялаштиришни қайта тиклашни режалаштирмоқда.
















