«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде клуб раҳбариятидан уч нафар футболчини сотиб юборишни илтимос қилди.
Sport.es хабарига кўра, мутахассис Рафинья Алькантара, Арда Турон ва ҳужумчи Пако Алькасер хизматидан фойдаланмоқчи эмас ва январь ойида улардан ажралишга рози.
Учала футболчи ҳам Вальверденинг ўйин услубига мос эмас ва клубнинг асосий таркибида майдонга тушмаяпти.











