Ўзбекистон АҚШ компанияларига қўшма лойиҳаларни амалга оширишда кўмак кўрсатишга тайёр
Ўзбекистон Республикасининг Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов Вашингтонда АҚШнинг хусусий хорижий инвестициялар Корпорацияси (OPIC) вице-президенти Трейси Вебб билан музокаралар ўтказди.
Лазиз Қудратов Америка томонига Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги сўнгги тенденциялар ҳақида маълумот берди. Хусусан, Ўзбекистоннинг инвестиция муҳитини яхшилаш, банк-молия тизимини ислоҳ қилиш ва валюта тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида маълумот берилди.
Ўзбекистон томони мамлакат ҳукумати Америка компанияларига машинасозлик, фармацевтика, электротехника, озиқ-овқат ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида кенг номенклатурадаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, томонлар ташкилотнинг Ўзбекистондаги фаолиятини фаоллаштириш истиқболларини, шу жумладан АҚШ компаниялари томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда иштирок этиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024