Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти Нурафшон шаҳрида жойлашади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш департаменти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни чиқарди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишини ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 20 июлдаги ПҚ-3142-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилди:
Қуйидагилар: Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш департаментининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш департаменти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш департаменти ходимлари меҳнатига хақ тўлаш разрядлари 3-иловага мувофиқ тасдиқланди.
Тошкент вилояти ҳокимига, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат. ва туризмни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти билан келишган ҳолда Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий штатдаги сони доирасида ўзгартиришлар киритиш хуқуқи берилди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Департамент ходимларининг штатлар жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Департаментни юкланган вазифаларнинг юқори ташкилий ва профессионал даражада бажарилишини таъминлашга қодир бўлган малакали кадрлар билан бутлайди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Департамент фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди.
Департамент Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Тошкент кўчаси, 92-уй манзилига жойлаштирилади.
Бўстонлиқ, Паркент ва Оҳангарон туманлари ҳокимликлари:
бир ой муддатда Департамент ҳудудий бўлинмалари тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари биноларида жойлаштирилишини;
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат кўмитасининг тавсиясига кўра белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига туристик йўналишлар ва асосий йўл ёкаларида йўлбўйи туристик инфратузилма объектлари қуриш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатга асосан, кейинчалик улар таркибида ахборот марказларини бепул жойлаштириш шарти билан ер майдонлари ажратилишини таъминлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Департаментга 4 та автотранспорт воситасини, шу жумладан 1 та енгил ва 3 та махсус (йўлтанламас) автотранспорт воситасини саклаш учун лимит ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда йўлбўйи туристик инфратузилма объектларига қўйиладиган ҳамда туристлар учун барча зарур қулайликлар мажбурий бўлишини назарда тутадиган намунавий талабларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-хуқуқий хужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирадилар.
Мазкур карорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ бошқаруви раиси Н.Отажонов ва Тошкент вилояти ҳокими Ш.Бабаев зиммасига юкланди.
Мавзуга оид
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
09:05 / 12.06.2026
120 минг долларлик қалбаки пулни сотишга уринганлар қўлга олинди
10:30 / 10.06.2026
Тошкент – водий йўлининг бир қисмида максимал тезлик пасайтирилди
09:00 / 10.06.2026