Uzbekistan Airports компанияси 2026 йилнинг январ-сентябр ойларидаги фаолияти якунларини эълон қилди. Йўловчилар оқими, рейслар сони ва юкларни қайта ишлаш бўйича ижобий динамика сақланиб қолмоқда.

9 ой давомида Ўзбекистон аэропортлари 102 836 та авиарейсга хизмат кўрсатди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоизга кўп. Шундан 71 625 та рейс халқаро йўналишларга (ўсиш +8%), 31 211 та рейс ички йўналишларга (ўсиш +17%) тўғри келди.

Жами йўловчилар оқими 12 662 922 кишини ташкил этиб, 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 13 фоизга ошди. Халқаро йўналишларда 10 361 150 нафар йўловчига хизмат кўрсатилди, бу ўтган йилга нисбатан 13 фоизга кўп. Ички рейслар йўловчилари эса 2 301 772 нафарга етиб, ўсиш 15 фоизни ташкил этди.

Мамлакатнинг энг йирик авиация маркази Тошкент бўлиб қолмоқда: пойтахт аэропорти 8 489 320 нафар йўловчига ва 62 482 та рейсга хизмат кўрсатди. Йўловчилар оқими 16 фоизга, рейслар сони 7 фоизга ошди.

Ҳудудий аэропортлар орасида Самарқанд – 1,11 миллион йўловчи, Урганч – 724,4 минг йўловчи, Фарғона – 511 минг йўловчи ва Наманган – 497,6 минг йўловчи билан энг юқори йўловчи ташиш кўрсаткичини кўрсатди.

Энг юқори ўсиш суръатлари Андижон шаҳрида қайд этилди: бу ерда йўловчилар оқими 8,7 баробарга ошиб, 161,4 минг кишига етди. Бундай динамика кўп жиҳатдан ўтган йилги паст база билан боғлиқ: аэропорт 2025 йил 20 мартда аэродром мажмуасини кенг кўламли реконструкция қилишдан сўнг ўз фаолиятини тиклади ва таққослаш даврида ҳали тўлиқ ҳажмда ишламаган.

Термизда хизмат кўрсатилган йўловчилар сони 48 фоизга, Урганчда 18 фоизга, Нукусда