Қозоғистон БМТ ХКнинг Сурия бўйича резолюциясига овоз беришда бетараф қолди
БМТ Хавфсизлик Кенгаши Суриядаги кимёвий ҳужумларни суриштирувдан ўтказиш бўйича комиссия мандатини узайтирмади, деб хабар бермоқда "Хабар 24".
Хабарда айтилишича, ҳужжатга Хавфсизлик Кенгашининг 11 аъзоси овоз берган, жумладан учта доимий аъзо – АҚШ, Франция ҳамда Буюк Британия. Россия ва Боливия эса қарши овоз берган. Қозоғистон ҳамда Хитой бетараф қолди.
Қозоғистоннинг БМТдаги доимий вакили Қайрат Умаровнинг таъкидлашича, Остона комиссия ваколатлари узайтирилиши тарафдори, бироқ аввал 26 октябрда тақдим этиладиган унинг иш фаолияти бўйича ҳисоботни кўриб чиқишни мантиқан тўғри, деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, кимёвий ҳужумларни суриштирувдан ўтказиш бўйича комиссия мандати 16 ноябрь куни тугайди.
Мавзуга оид
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024