Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Комилов: «Ўзбекистон-Туркия алоқалари янги босқичга кўтарилди»
Ўзбекистон Президенти Ш.М. Мирзиёев Туркия давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған таклифига биноан Туркияда бўлиб қайтди. 29 октябрь куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов "Таҳлилнома" теледастурида Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига давлат ташрифи ва олий даражадаги музокаралар якунлари тўғрисида сўзлаб берди.
"Бу давлат ташрифи жуда самарали ва сермазмун бўлди. Энг аввало, турк биродарларимиз, хусусан Ражаб Тоййиб Эрдўған бу ташрифни тарихий деб атади. Туркия жуда катта имкониятларга эга давлат. Аҳолиси сони - 80 миллион. Ялпи ички маҳсулоти 2016 йилда 900 миллиард долларга яқин бўлди. Тахминан 160 давлатда илғор фаолият олиб боради.
Ушбу ташриф натижасида 20 дан ортиқ ҳужжатлар имзоланди ва қабул қилинди. Буларнинг орасида икки президентнинг қабул қилган Қўшма баёноти бўлиб, унда жуда муҳим жойи бор - бизнинг Туркия-Ўзбекистон алоқалари тарихда биринчи марта стратегик ҳамкорлик босқичига кўтарилди. Шу даражага олиб келиш, шу даражага кўтаришнинг ўзига яраша сабаблари ва асослари бор.
Охирги бир йил мобайнида жуда кўп учрашувлар бўлди, музокаралар ўтди. Президентларимиз кўп маротаба шахсан учрашишди. Янги босқични бошлашга имконият туғдириш керак бўлди. Шу йўлни бирга босиб ўтдик, Қўшма баёнотни қабул қилдик. Икки томонлама алоқалар бугундан бошлаб янги босқичга кўтарилди", - деди ТИВ раҳбари.
Мавзуга оид
22:30 / 12.03.2026
“Исроил бошқалар қўли билан урушни кенгайтирмоқчи” – сиёсатшунослар
18:56 / 11.03.2026
Туркияда ўлдириб кетилган Дилафрўз Чўллиеванинг жасади ватанга қайтарилди
20:34 / 09.03.2026
Истанбулнинг собиқ мэри Акром Имомўғлига 2430 йиллик қамоқ жазоси таҳдид солмоқда
17:59 / 09.03.2026