Жаҳон | 08:50 / 31.10.2017
5996
1 дақиқада ўқилади

Тиллерсон АҚШ қўшинлари қачонгача Ироқда қолишига ойдинлик киритди

Фото: AFP

АҚШ қўшинлари Ироқда ИШИД террорчилик гуруҳи яксон қилинмагунча қолади. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон сенатнинг халқаро ишлар бўйича қўмитасидаги йиғилиш вақтида айтиб ўтди.

"Ироқ бош вазири АҚШ қўшинлари Ироқни тарк этиши кераклиги ҳақида гапирмаган. Биз ИШИДни тор-мор қилмагунимизча Ироқда қоламиз", деб айтган Тиллерсон.

Тиллерсон сенаторнинг АҚШ Ироқда қандай асосларга кўра қолиши ҳақида берган саволига АҚШ буни қуролли кучларни хорижда қўллашга рухсат берувчи, 2001 ва 2002 йилларда конгресс томондан қабул қилинган қонунлар доирасида амалга оширишини маълум қилган. "Биз шунингдек Ироқ ҳукумати таклифи билан у ерда қолмоқдамиз", деб қўшимча қилган сиёсатчи. 

Мавзуга оид