Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда Telegram ва WhatsApp вақтинчалик тўсиб қўйилди
Иллюстратив фото
Афғонистон ҳукумати маҳаллий интернет-провайдерларга техник муаммолар сабабли Telegram ва WhatsApp мессенжерларини тўсишга кўрсатма берди. Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар бермоқда.
“Биз янги технологияларни синамоқдамиз, шу сабабли WhatsApp ва Telegram вақтинчалик тўсилиши керак», деб айтган Афғонистон коммуникациялар ва ахбот технологиялари вазирлиги матбуот котиби. Ушбу кўрсатма 1 ноябрдан 20 ноябргача амал қилади.
Вазирликда айтилишича, дастурлардан фойдаланишни тақиқлаш фойдаланувчиларнинг тақдим қилинаётган хизматлардан қониқмаётганлари билан боғланган. Таъкидланишича, ушбу чора сўз эркинлигини чеклашга қаратилмаган, чунки Facebook ва Twitter ижтимоий тармоқлари ишлашда давом этмоқда.
Telegram ва WhatsApp Афғонистонда оммавий мессенжерлар бўлиб, улардан “Толибон” жангарилари ҳам фойдаланишади.
Мавзуга оид
10:22 / 11.04.2026
Telegram Россияда деярли тўлиқ блокланди
21:04 / 09.04.2026
Афғон қозонлари ичига яширилган 190 килограммдан ортиқ наркотик модда тўхтатиб қолинди
08:34 / 07.04.2026
Кобулда Марказий Осиё ва Афғонистон илк мулоқоти ўтказилди
00:22 / 06.04.2026