Телеграм орқали Таълим ва илм-фан вазири ўринбосари Илҳом Сираджев номидан турли шахсларга сохта хабарлар юборилаётгани аниқланди.
Маълум қилинишича, мазкур хабарлар Илҳом Сираджев томонидан юборилмаган.
Шунингдек, хабарларда кўрсатилган аккаунт унинг шахсий Телеграм аккаунти ҳисобланмайди.
Вазирлик фуқаролардан бундай хабарларга нисбатан ҳушёр бўлиш, уларга жавоб бермаслик, СМС орқали келган тасдиқлаш кодларини ҳеч кимга ошкор қилмаслик ҳамда шахсий маълумотлар, ҳужжатлар ва бошқа махфий ахборотларни тақдим этмасликни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, Илҳом Сираджев 3 октябр куни таълим ва илм-фан вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.














