Ўзбекистон Республикаси президенти 2017 йил 2 ноябрь куни «Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3149-сон қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги 2010 йил 5 ноябрдаги ПҚ-1430-сон қарорига илованинг 2-банди «в», «г», «д» ва «е» кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.
3. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу Фармонга мувофиқлаштиради.
4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг бош вазири А.Арипов ва Ўзбекистон Республикасининг бош прокурори И.Абдуллаев зиммасига юкланди.
Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги 2012 йил 21 февралдаги ПФ-4424-сон Фармонига илованинг 3-банди ўн иккинчи — ўн олтинчи, ўн тўққизинчи — қирқ биринчи ва қирқ учинчи хатбошилари чиқариб ташланди;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон қарорида:
а) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «очиқ аукцион савдолари» сўзлари «электрон онлайн-аукционлар» сўзлари билан алмаштирилди;
б) 7-иловада (Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низом):
2 ва 3-бандлар куйидаги таҳрирда баён этилади:

















