Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Infiniti QX80 ташқи кўринишига тузатиш киритди
Япониянинг Infiniti компанияси ташқи қиёфаси янгиланган QX80 йўлтанламасини намойиш этди. Модель шу йилнинг баҳорида Нью Йорк автошоусида намойиш қилинган QX80 Monograph концепт-кари услубида ишлаб чиқилган. Серияли автомобиль 14 ноябрь куни Дубайда оммага намойиш қилинади.
Рестайлингдан сўнг йўлтанламаснинг асосий олд ёритқич чироқлари ўзгаради. Улар аввалгидан баландроқ жойлашади. Бундан ташқари орқа чироқлар ҳамда юкхона шакли ҳам ўзгаради. Радиатор қафаси, бамперлар дизайни ҳам ўзгармай қолмайди.
Албатта, салонда ўзгаришлар кам учрайди.
QX80 5.6 л 405 от кучига эга «саккизлик» мотор билан чиқарилади. Уни 7 босқичли автоматик трансмиссияси ҳаракатга келтиради. Машина соатига 100 км тезликка 6,5 сонияда эришади. Энг юқори тезлиги соатига 210 километрни ташкил этади.
Мавзуга оид
20:33 / 29.09.2017
Infiniti океан яхтаси лойиҳасини намойиш қилди
21:01 / 21.09.2017
Infiniti электрокар намойиш қилишга тайёргарлик кўрмоқда
09:57 / 04.08.2017
Жосуслар янги авлод Infiniti QX50 интерьерининг суратларини қўлга киритишди
20:37 / 08.04.2017