Буффон ортидан Италия терма жамоаси футболчилари Даниэле Де Росси, Жоржо Кьеллини ва Андреа Бардзальи ҳам миллий термадаги фаолиятларига якун ясашди.
«Де Росси, Кьеллини ва Бардзальи ҳам термадаги фаолиятларини якунлашди», – деди Жанлуижи Буффон ўйиндан кейин берган интервьюсида.
Бардзальи ва Де Росси 2006 йилги жаҳон чемпионлари ҳисобланишарди, Кьеллини 2012 йилги Европа чемпионатида вице-чемпион бўлган, 2013 йилги Конфедерациялар Кубогида бронза медаль олган.







