Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тельман Исмоилов таниқли хонандага уюштирилган суиқасдга алоқадор бўлиши мумкин
Тадбиркор ҳамда Москва шаҳри шарқидаги Черкизов бозорининг собиқ эгаси, ҳозирда халқаро қидирувга берилган Тельман Исмоилов таниқли эстрада хонандаси Авраам Руссога уюштирилган суиқасдга алоқадор бўлиши мумкин. Бу ҳақда Mash телеграм-канали ёзмоқда.
2000-йиллар бошида қўшиқчи ва тадбиркорни продюсерлик муносабатлари боғлаб турган, бироқ мусиқачи Исмоиловдан корпоратив тадбирларда қатнашгани учун олган маблағларининг бир қисмини яшира бошлаган. Телеграм-канал маълумотларига кўра, шундан сўнг Руссони «йўқотиш» ҳақида қарор қабул қилинган.
Артистга суиқасд 2006 йилда амалга оширилган. Ўшанда номаълум шахс Москва кўчаларидан бирида унинг машинасини автоматдан ўққа тутган. Учта ўқ хонанданинг сони, болдири ва қорнига теккан.
Аввалроқ Тельман Исмоилов қотилликларни ташкиллаштириш бўйича халқаро қидирувга берилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
16:00 / 02.11.2018
Тельман Исмоилов Путинга хат ёзганини рад этди
11:50 / 05.12.2017
Тельман Исмоиловга қотиллик бўйича айблов қўйилди
08:41 / 20.11.2017
«Набираларимга қотил эканимни айтишмоқда». Тельман Исмоилов баёнот берди
15:55 / 11.11.2017