Жаҳон | 11:50 / 05.12.2017
11823
1 дақиқада ўқилади

Тельман Исмоиловга қотиллик бўйича айблов қўйилди

Фото: ТАСС

Россия Тергов қўмитаси тадбиркор Тельман Исмоиловга сиртдан қотиллик бўйича айблов қўйди ва қамоққа олиш кўринишида эҳтиёт чораси ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда РФ Тергов қўмитаси сайтида хабар берилган.

«Тергов маълумотларига кўра, Тельман Исмоилов тадбиркорлар Владимир Савкин ва Юрий Брилёвнинг ўлдирилиши ташкилотчиси саналади, бу жиноятлар ўтган йили содир этилди. У қотилликни амалга ошириш режасини ўз ака-укалари Рафиқ ҳамда Вагиф Исмоиловлар билан бирга ишлаб чиққан. Жиноятни эса Меҳмон Керимов амалга оширган», - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Исмоиловни халқаро қидирувга бериш бўйича тегишли материаллар Россия Бош прокуратурасига юборилган.

Аввалроқ Тельман Исмоилов «Россия 24» телеканалига берган интервьюсида Россиядаги қатор қотилликларга алоқадор эмаслигини маълум қилганди.

Мавзуга оид