Қозоғистон Париждан 76 млн. долларга уй сотиб олган ҳукумат вакили бўйича изоҳ берди
Қозоғистон ҳукумати Париждан 76 млн. долларлик квартирани ким сотиб олгани бўйича маълумотни ҳозирча бера олмайди, деб хабар қилмоқда КТК телеканали.
Мамлакат бош вазири ўринбосари Ербўлат Досаев эса журналистларнинг саволларига жавоб қайтармаган. “Мен масала нимада эканини тушунмаяпман. Ҳеч ким тасдиқламади. Мен билмайман. Сизлар миш-мишларга қараб иш кўрмоқдасиз”, - дея жавоб берган у Париждаги квартира ҳақидаги саволга.
Молия вазири Бахит Султонов эса қиммат кўчмас мулк ҳақида эшитгани, бироқ унинг эгаси ким эканини билмаслиги ҳақида маълум қилди. Унинг ишонтиришича, қўли остидаги ходимлар даромадлар бўйича барча декларацияларни албатта текширишади, деб ёзмоқда Tengrinews.kz.
"Биз бу хабар ҳақида хорижий ОАВдаги янгиликдан билдик. Жаҳонда солиқ соҳасида маълумот алмашиш бўйича келишув бор. Агар давлат даромадлари қўмитасининг реакцияси ҳақида гапирадиган бўлсак, у ҳар йили ҳисоб рақамлар ва декларацияда кўрсатилган хориждаги мулкларни текширади. Бу квартирани ким сотиб олганини шу декларациялар орқали билиб оламиз", - дея маълум қилди вазир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ҳукумати вакили Парижда 76 млн. долларга квартира сотиб олгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
16:31 / 14.11.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида биринчи темирйўл саёҳат дастури бошланади
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
08:31 / 14.11.2024
Париж прокуратураси Марин Ле Пенга 5 йиллик қамоқ жазосини талаб қилмоқда
21:23 / 13.11.2024