Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия НАТО технологияларидан маҳрум бўлиши мумкин
Фото: Getty Images
АҚШ томонига кўра, Туркия томони харид қилаётган ҳарбий техникалар бўйича аксар қарорлар қайта кўриб чиқилиши мумкин.
АҚШ ҲҲК қўмондонининг халқаро ишлар бўйича ўринбосари Ҳэйди Грантнинг баёнот беришича, Туркиянинг С-400 ҳаво ҳужумидан ҳимоя воситаларини харид қилиши НАТО мамлакатлари билан ҳарбий-техник ҳамкорликка салбий таъсир этиши мумкин, деб ёзмоқда Defense News.
Бунда Туркия бешинчи авлод F-35 қирувчи самолётларини сотиб олишдан бош тортиш билан "ўз ҳолатини мураккаблаштиради". Унинг қайд этишича, С-400 мажмуаларини харид қилиш бешинчи авлод қирувчи самолётларидан фойдаланишда "муаммога сабаб бўлади".
С-400 мажмуалари, Ҳэйди Грантнинг таъкидлашича, нафақат Қўшма Штатларга таҳдид солади, балки АҚШнинг бешинчи авлод қирувчи самолётларини харид қилиб бўлган НАТО бўйича барча иттифоқчиларга таҳдид солади.
Мавзуга оид
08:46 / 22.05.2026
РФ денгиз тубига ядровий қурол жойлаштириши мумкинлиги айтилди
21:31 / 21.05.2026
Литва ТИВ раҳбари НАТО кучлари Россиянинг Калининграддаги ҳарбий базаларини «ер билан битта қила олиши»ни айтди
21:32 / 20.05.2026
Туркия қитъалараро ракетасини кўз-кўз қилди. Яна қайси давлатлар бундай қурилмага эга?
08:58 / 20.05.2026