Ўзбекистон | 16:47 / 23.11.2017
7690
3 дақиқада ўқилади

Навоийдаги аввал хусусийлаштирилган фаолият юритмаётган корхоналар тикланмоқда

Фото: ЎзА

Маълум қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 февралда қабул қилинган ПҚ-2796 сонли қарорига мувофиқ, жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари бошчилигида Идоралараро комиссиялар тузилган ва ушбу комиссияларнинг ишчи органи сифатида Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий органлари белгиланган.

Давлат рақобат кўмитаси ахборот хизматининг хабар беришича, Навоий вилоятида ўтказилган хатлов натижасида 129 та аввал хусусийлаштирилган ва бўш турган объектлар аниқланди. Бугунги кунда вилоятдаги бўш турган объектларнинг 103 таси негизида инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу лойиҳалар бўш турган корхоналарни фаолиятини тикланишига туртки бўлмоқда. Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш доирасида 255,6 млрд. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиши ва 1831 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Бугунги кунга қадар вилоятда 35 та корхона фаолияти қайта тикланиб, 342 та қўшимча иш ўринлари яратилди. Мазкур корхоналарни ишга тушириш учун 146,0 млрд. сўмлик сармоялар киритилди.

Жумладан, Кармана туманида жойлашган «Навоий паррандачилик фабрикаси», савдо-тайёрлов базаси, «579-сонли хўжаликлараро кўчма механизациялашган колонна», Навоий шаҳрида жойлашган «ЭЛEКТРОКИМЁЗАВОД» АЖ қўшма корхонаси, Қизилтепа туманида жойлашган «АЗКАМАР» МЧЖ бино иншоотлари негизида замонавий хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш объектлари ишга тушди.

Масалан, Кармана туманида жойлашган «ЭЛEКТРОКИМЁЗАВОД» АЖ қўшма корхонасининг бўш турган биноси негизида 200,0 млн.сўм миқдорида киритилган сармоя эвазига сульфид натрий (кукунсифат) маҳсулотини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бунда 12 та янги иш ўрни яратилди. Ушбу корхона йилига 500 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 февралдаги ПҚ-2796 сонли қарорига мувофиқ, қурилиши тугалланмаган объектлар ва бўш турган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланишни таъминламаган, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини ўз муддатида амалга оширмаган мулкдорларга нисбатан таъсир чоралари қўлланади.

Мавзуга оид