Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Навоий вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Текширувда «Навоийсувқурилишинвест» ДМ, Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция ҳамда N.S. ва B.Z. МЧЖ масъул шахслари ўзаро тил бириктиргани аниқланган.

Департамент маълумотига кўра, шартномалар асосида DIVER қурилмалари учун тўловлар тўлиқ амалга оширилган бўлишига қарамай, масъуллар ҳужжатларга қўшиб ёзиш орқали 1,3 млрд сўм бюджет маблағини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси — ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.