Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бишкекда ТуркПА йиғилиши ўтказилади. Ўзбекистон делегацияси биринчи марта қатнашади
Бишкекда 8 декабрь куни туркий тилдаги давлатлар Парламент ассамблеясининг еттинчи ялпи йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Жўқорғу Кенеш матбуот хизмати хабар берган.
Тадбирда ТуркПА аъзо давлатлари парламентлари спикерлари, кузатувчи сифатида эса Венгрия парламенти вице-спикери иштирок этади. ТуркПА фаолияти тарихида биринчи марта Ўзбекистон парламентининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раиси ўринбосари бошчилигидаги делегацияси фахрий меҳмон сифатида қатнашади. Шунингдек, Туркманистон парламент делегацияси ҳам фахрий меҳмон сифатида таклиф этилган.
Тадбир доирасида Жўқорғу Кенеш спикери Достонбек Жумабековнинг Озарбойжон, Қозоғистон, Туркия, Венгрия ҳамда Ўзбекистон парламент делегациялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувларини ўтказиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, йиғилиш давомида ТуркПАда раислик қилиш Қозоғистондан Қирғизистонга ўтади.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026