Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: АҚШнинг гимнастика терма жамоаси шифокори 60 йилга қамалди
Фото: AFP
АҚШнинг гимнастика терма жамоасининг собиқ шифокори Ларри Нассар болалар порнографияси учун Гранд-Рапидс шаҳри (Мичиган штати) суди томондан 60 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Нассар, шунингдек, ёш аёл спортчиларга шилқимлик қилишда айбланмоқда. Бу иш январда алоҳида кўриб чиқилади.
Нассар аввал Мичиган штати университети ва АҚШ гимнастика федерациясида ишлаган. Тергов идоралари 2016 йилда Нассарга тегишли электрон ташувчиларда 37 мингта болалар порнографияси суратларини аниқлашган.
Аввалроқ 54 ёшли Нассар 7 та шилқимлик ҳолати бўйича ўзини айбдор деб тан олганди. New York Times нашри маълумотларига кўра, 130 дан кўпроқ спортчи уни номақбул ёки ҳақоратловчи жинсий ҳатти-ҳаракатларда айбламоқда. Жумладан, Нассар гимнастикачилар Габриэль Дуглас, Эли Райсман ва Маккайла Марони томондан шилқимликда айбланган.
Мавзуга оид
21:30
АҚШ болалар миясига салбий таъсир қилувчи машҳур озиқ-овқат бўёғини тақиқлади
17:20
Советлардан қолган “ёдгорлик” – Кубадаги АЭС нега битмай қолганди?
11:00
Трамп «араб давлатлари илтимоси билан» Эронга янги ҳужумни ортга сурганини айтди
09:41