Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегараларини демаркация қилиш масаласини муҳокама қилди
2017 йилнинг 12 декабрь куни Ўзбекистонга Қирғизистон президенти Сооронбай Жеэнбековнинг расмий ташрифи арафасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг тўрт кунлик учрашуви якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
Учрашув доирасида 2017 йилнинг 5 сентябридаги Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараси тўғрисидаги шартномага кирмаган Ўзбекистон-Қирғизистон чегара участкаларини тавсифлаш бўйича ишлар давом этди.
Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараси тўғрисидаги шартнома Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи доирасида имзоланганди.
Мавзуга оид
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
22:31 / 02.07.2026