Фан-техника | 18:48 / 15.12.2017
8015
2 дақиқада ўқилади

ТАТУда масофавий таълим имконияти пайдо бўлиши мумкин

Фото: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Тошкент ахборот технологиялари университетида инновацион таълимий муҳитни ривожлантириш бўйича олийгоҳ таркибида масофавий таълим имконияти яратилиши мумкин. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Матбуот хизмати берган хабар мазмунида шундай дейилади.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Унда вазирлик раҳбарияти ҳамда агентликнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сон Сонг Ил бошчилигидаги Жанубий Кореядан ташриф буюрган KOICA​ мутахассислари иштирок этдилар.

KOICA​ мутахассислари университетда бўлиб, ташкилот томонидан амалга оширилиши белгиланган «АКТ орқали Тошкент ахборот технологиялари университетининг инновацион таълимий муҳитини ривожлантириш» лойиҳасини яқиндан ўрганишди.

Учрашув давомида лойиҳани амалга ошириш режалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ҳар иккала томон ахборот технологиялари, жумладан, масофавий таълимни ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари хусусида таклифларини билдирди. Қайд этилганидек, ТАТУ ва KOICA​ ўртасидаги ҳамкорлик Ўзбекистонда жаҳон стандартларига мос малакали кадрлар тайёрлаш учун замин яратади.

Мавзуга оид