Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меҳнат кодекси хусусий корхоналарга нисбатан ҳам татбиқ этилади
САВОЛ: Мен хусусий корхонадан иш топдим. Мени бир нарса ўйлантиряпти: агар менинг ходим сифатидаги ҳуқуқларим нодавлат, яъни хусусий ташкилотда бузилган бўлса, мен ёрдам сўраб ваколатли ташкилотларга мурожаат қила оламанми?
Т.Азимов
ЖАВОБ: Албатта, мурожаат қила оласиз. Меҳнат кодексининг амал қилиш доираси мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча иш берувчилар ва ходимларга (меҳнат шартномаси асосида фаолият юритаётган) нисбатан татбиқ этилади.
Сиз ишга жойлашмоқчи бўлган хусусий корхонанинг иш берувчиси ҳам давлат ташкилотлари раҳбарлари билан бир хил жавобгарликка эга. Барча ҳолларда ҳам меҳнат муносабатларининг вужудга келишига Сиз ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади. Бироқ шуни эътиборга олиш лозимки, барча ташкилотлар Конституция ва Меҳнат кодексига зид бўлмаслиги зарур бўлган, ўзларининг ички тартиб қоидаларини ўрната оладилар.
Саволга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги юридик хизмати раҳбари Давлатназар Матрасулов жавоб берди.
Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.
Мавзуга оид
20:55 / 13.02.2018
Укага мерос қилиб қолдирилган уйда аканинг ҳақи қанчалик?
21:17 / 02.02.2018
Меҳнат қилувчи ходимларнинг асосий ҳуқуқлари нималардан иборат?
12:50 / 31.12.2017
Қайнотаси судланган йигит ҳарбий соҳага ишга кириши мумкинми?
12:13 / 26.08.2017