ФХХ раҳбари Марказий Осиёдан келган АҚШ юкларидаги «жосуслик қурилмалари» ҳақида гапирди
АҚШ махсус хизматлари 2003 йилда Марказий Осиёдан темир йўл орқали Россияга келган юкларда 150 дан ортиқ электрон жосуслик қурилмасини ўрнатишган. Бу ҳақда РФ Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников «Российская газета»га берган интервьюсида айтиб ўтди.
«2003 йилда АҚШ махсус хизматларининг жосуслик фаолияти фош этилди, улар Марказий Осиёдаги Америка бўлинмалари эҳтиёжлари учун юкларга эга темир йўл контейнерларида электрон жосуслик воситаларини ўрнатишган», - дея таъкидлаб ўтди у.
«Бу составларни бизнинг ҳудуд орқали транзитига рухсат берилганлиги эса Россия раҳбарияти томонидан Вашингтонга нисбатан кўрсатилган яхши ният белгиси эди. Биз бир юз элликдан ортиқ жосуслик қурилмасини топдик ва олиб қўйдик. Иш халқаро можарога айланди ҳамда Россия ТИВнинг норозилик нотаси билан якунланди», - дея айтиб ўтди РФ ФХХ раҳбари.
Контейнерлар Россия ҳудуди орқали Марказий Осиё минтақаларига Афғонистондаги уруш вақтида йўл олган.
Унинг сўзларига кўра, хорижий махсус хизматлар ҳозирда ҳам Россиянинг «барча фаолият турларига кириб олишга уринмоқда». 2012 йилдан ҳозирги вақтга қадар Россияда хорижий махсус хизматлар ходимлари ва агентларидан 137 нафари озодликдан маҳрум этилди. Бундан ташқари, «давлат сирига тегишли бўлган маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар» натижасида 140 киши қамалди, дея айтиб ўтди ФХХ раҳбари.
Мавзуга оид
11:30 / 21.12.2024
Қўрқмас жангчи – Саддам Ҳусайннинг набираси америкалик аскарларга қарши қандай жанг қилганди?
19:29 / 20.12.2024
Reuters: Байден администрацияси Украинага охирги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилишга тайёрланмоқда
13:43 / 20.12.2024
Ўзбекистоннинг ЖСТга кириш бўйича АҚШ билан музокаралари расман якунланди
22:34 / 18.12.2024