Австралия мудофаа вазири Марис Пейннинг хабар беришича, январь ойида мамлакатга F/A-18F Super Hornet қирувчиси Ироқ ва Суриядаги амалиётлар муваффақиятли якунланганидан сўнг қайтиб келади. Тегишли баёнот мамлакат мудофаа маҳкамаси сайтида жума куни эълон қилинди.
"Австралиянинг олтита F/A-18F Super Hornet қирувчиси уйга январь ойида қайтади, шу тариқа Австралиянинг Ироқ ҳамда Суриядаги ҳаводан зарбалар бериш бўйича муваффақиятли амалиётларига якун ясалади", - дейилади баёнотда.
"2014 йилнинг октябридан бери бизнинг учувчилар ва бошқа ходимлар Ироқ хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлашга катта ҳисса қўшди", - дея таъкидлаб ўтди вазир. Мудофаа вазирлиги матбуот релизига кўра, Австралия ҳарбий-ҳаво кучлари Ироқ ва Суриянинг шарқий минтақаларида ИШИД террорчилик гуруҳига қарши 2 минг 700 дан кўпроқ жанговар парвозни амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, 9 декабрь куни Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий мамлакатда ИШИДга қарши уруш якунлангани ҳақида маълум қилди.












