Жаҳон | 08:40 / 26.12.2017
12984
1 дақиқада ўқилади
240 киши. Филиппиндаги фожиа қурбонлари сони ошмоқда
Филиппинда кўчкилар ва сув тошқинлари оқибатида камида 240 киши ҳалок бўлди. Бу ҳодисалар «Тембин» тўфони туфайли юз берди.
Бу ҳақда BBC хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, 100 дан ортиқ инсон бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.
Телекомпаниянинг аниқлик киритишича, айни дамга келиб тўфон тахминан 75 минг филиппинликни бошпанасиз қолдирган. Шунингдек, табиий офат инфратузилма ва кўплаб шоли майдонларига жиддий зиён етказди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Филиппин Республикасида вайронкор тошқин ва ер кўчиши юз бериб, кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ушбу мамлакат президенти Родриго Дутертега таъзия изҳор этди.
Мавзуга оид
12:18 / 05.09.2024
Филиппинда астероид қулаб тушди (видео)
20:14 / 31.08.2024
Хитой ва Филиппин кемалари баҳсли ҳудудда бир-бири билан тўқнашиб кетди
22:05 / 21.08.2024
Хитой фойдасига жосусликда айбланган Филиппин собиқ мэри мамлакатдан қочиб кетди
08:25 / 19.08.2024