Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«35 баробарга». Трамп ИШИД жангарилари ҳақида янги баёнот билан чиқди
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп Сурия ва Ироқдаги ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари сони 35 мингдан 1 минг кишига қадар камайгани ҳақидаги хабарларни ўз президентлиги билан боғлади. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзган.
«20 январь куни – Трамп инаугурацияси куни – ИШИДнинг тахминан 35 минг жангариси Сурия ва Ироқ ҳудудида деярли 17,5 минг кв.милни (тахминан 45 минг кв.м.) эгаллаб турганди. 21 декабрь кунги ҳолатга кўра, АҚШ ҳарбий тизими 1 мингга яқин жангари қолгани ҳамда улар тахминан 1900 кв.милни (деярли 5000 квадрат километр) назорат қилаётганини қайд этди», - дея ёзган Трамп. Шунингдек, у Washington Examiner’да эълон қилинган мақоланинг бир парчасини ҳам келтирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп 2018 йил Америка компаниялари ҳамда фонд бозори учун жуда муваффақиятли бўлиши ҳақида маълум қилганди.