Жаҳон | 00:01 / 28.12.2017
34180
2 дақиқада ўқилади

АҚШда 5 кишили оила суюқ азотда музлатиб қўйилади

Фото: mirror

АҚШнинг крионика институти нотижорат ташкилоти президенти Деннис Ковальскининг рафиқаси ва уч фарзанди вафотларидан кейин суюқ азотда музлатиб қўйилади. Бу ҳақда Daily Mirror нашри хабар бермоқда

Таъкидланишича, уларнинг жасадлари Мичигандаги институтнинг бош биносида сақланади. Мутахассислар улардаги қонни тиббий антифриз билан алмаштириб, жасадларини суюқ азотли криостатга туширадилар.

Ковальски бундай усулда жасадлари сақланиб қолган одамларни келажакда ҳаётга қайтариш йўли топилишига умид қилмоқда.

Жараён нархи 28 минг долларни ташкил қилади. Крионика институтида 160 та музлатилган жасад, шунингдек тўқималарнинг мингга яқин намуналари ва юзлаб уй ҳайвонлари жасадлари сақланмоқда. Бундан ташқари, 2 мингдан кўпроқ одам бу хизмат учун пул тўлаб қўйган.

Ковальскининг ўғиллари

Ковальскининг ўзи бу амалиётга 20 йил аввал ёзилиб қўйган, энди унинг оиласи ҳам унга қўшилади. “Менинг ўғилларим ҳали ёш. Бироқ ҳаётда ҳар қандай ҳодиса юз бериши мумкин. Ҳеч қачон билмайсан”, деб айтмоқда Ковальски.

Крионика институтида таъкидланишича, жасадлар 196 даража совуққача музлатилади. Бундай ҳароратда инсон танаси иримайди.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид