Эрон Машҳад – Заҳидон темир йўлини қуриш расман бошлангани ҳақида маълум қилди. Бу Марказий Осиёни Ҳинд океани соҳилидаги Эроннинг Чабаҳор порти билан боғловчи бўлажак темир йўлининг бир қисми, деб хабар бермоқда Эрон ОАВ мамлакат биринчи вице-президенти Исҳоқ Жаҳонгирийга таянган ҳолда.

Исҳоқ Жаҳонгирийнинг эслатишича, “Шимол - Жануб” йўналишида 900 километрлик темир йўли Қозоғистон, Туркманистон ва Эроннинг қўшма саъй-ҳаракатлари билан уч йил муқаддам қуриб битказилди. Тармоқнинг узунлиги 900 километрни ташкил этган.

Лойиҳани молиявий таъминлашда Осиё ва Ислом тараққиёт банки иштирок этди. Ҳозирда бу йўлни Эроннинг Чабаҳор портига қадар давом эттиришади. Эндиликда бу йўлакни Чабаҳорга қадар узайтириш, Марказий Осиё давлатларига Ҳинд океанига темир йўли орқали чиқиш имконини яратиш қолди. Шу тариқа Европа учун ҳам Ҳинд океанига қисқа йўлни барпо этиш режалаштирилмоқда.

Қозоғистон-Туркманистон-Эрон йўлининг қурилиши ҳақида битим уч давлат раҳбари томонидан 2007 йилда имзоланди, ишлар 2009 йилда бошланган.