Канада ёшлар терма жамоаси хоккей бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида Швеция термасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўйин АҚШнинг Нью-Йорк штати шимоли-ғарбидаги Баффало шаҳрида бўлиб ўтди.
Ғолиб жамоа сафида Диллон Дьюд, Тайлер Стинберген ва Алекс Форментон гол урди. Шведларда эса Тим Содерлунд 32-дақиқада ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Шу тариқа, канадаликлар 17-марта ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибига айланишди.








