Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасидан бошқасига ўтказишга энди прокурор рухсат беради
2018-2022 йилларда жазони ижро этиш муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлари режасида ЖИЭМ бино ва иншоотларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш белгиланмоқда. Бу ҳақда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури лойиҳасида маълум қилинган.
Маълум қилинишича, маҳкумлар ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш ва жазони ўташ шароитларини яхшилаш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг 20 арелига қадар барча вақтинча ушлаб туриш изоляторлари, тергов ҳибсхоналари ва ЖИЭМни видеокузатув ва бошқа мосламалар билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, маҳкумларни жазони ижро этиш муассасаларига тақсимлашнинг аниқ ва шаффоф механизмларини ишлаб чиқиш юзасидан шаффоф тизимни жорий этиш, ушбу жараёнда прокурор назоратини кучайтириш белгиланмоқда.
Эндиликда маҳкумларни бир муассасадан бошқасига ўтказишда айнан прокурор томонидан рухсат бериш тартибини амалиётга жорий этиш режалаштирилмоқда. Бунда маҳкумларни бир муассасадан бошқасига қонунга хилоф равишда ўтказганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш назарда тутилади.
Мавзуга оид
15:45 / 19.02.2026
Ўзбекистонда автобанлар ташкил этиш вазифаси давлат дастурига киритилди
16:46 / 17.02.2026
Электромобил эгалари машинасини қувватлашда субсидия олади
17:47 / 16.02.2026
Педофилия учун умрбод қамоқ жазоси киритилади — Давлат дастури
17:38 / 16.02.2026