Ўзбекистон давлат сирини ошкор қилишда айбланаётган шахс Петербургда ушланди
Ўзбекистон сирларини ошкор этганлик учун қидирувда бўлган фуқаро Петербургда қўлга олинди.
«Фонтанка» хабарига кўра, 11 январь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари Ўзбекистоннинг 36 ёшли фуқароси қаерда эканини аниқлашган, у давлатлараро қидирувда бўлган. Ўзбекистонда эркак давлат сирини ошкор этишда айбланмоқда. Тошкент вилояти ИИБ ушбу шахс қўлга олингани ҳақида хабардор этилган.
Петербург ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларида ҳам ушбу шахсга бир қатор саволлар бор. 2017 йилнинг декабрида эркак РФга кириш ва мамлакат ҳудудида бўлиш қоидаларини бузгани учун жаримага тортилган, суд уни мажбурий чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилган.
Мигрант вақтинчалик сақлаш жойида депортация қилишларини кутаётганида, у ҳақда қўшимча тафсилотлар пайдо бўлган. Қўлга олинган шахснинг исми очиқланмаган.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024