Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Сурияда «исталган дақиқада» ҳарбий амалиёт бошлаш билан таҳдид қилди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Сурия шимолида АҚШ томонидан ташкил этилаётган «чегара хавфсизлик кучлари» Туркия миллий хавфсизлигига таҳдид солмоқда, Суриядаги ҳарбий амалиёт «исталган дақиқада» бошланиши мумкин. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Ҳозирда Америка бизнинг чегараларимиз яқинида террорчилик армиясини ташкил этмоқда, у Туркия хавфсизлигига таҳдид солади. Бизнинг вазифа – бу армияни, у ҳали туғилмасидан аввал, бўғиб ташлаш. Агарда АҚШ бу ёввойи жонзотлар билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчи бўлса – бу уларнинг иши. Бироқ биз бунга йўл қўймаймиз. Бизнинг Қуролли кучлар, умид қиламанки, яқин вақт ичида Африндаги муаммони ҳал қилади. У ердаги амалиёт исталган вақтда бошланиши мумкин», - деди Эрдўған.
АҚШнинг Суриядаги янги ташаббуси ҳақида хабарлар Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған томонидан турк армияси яқин ҳафта ичида Манбиж ва Африн минтақасида амалиёт бошлаши мумкин экани ҳақидаги баёнотлари фонида пайдо бўлди.
Мавзуга оид
21:46 / 25.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан учрашди
21:30 / 25.06.2026
Ўлимга тик боққан одам – вулқон лаваси остида қолган фотограф
21:07 / 25.06.2026
Президент АҚШ Савдо вакили билан ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди
09:40 / 24.06.2026