Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия подшоҳи Назарбоевга АҚШга учиб кетишидан аввал қўнғироқ қилган
Фото: AP
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдул Азиз Ол Сауд кеча, телефон мулоқоти давомида жаҳон нефть бозоридаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берган.
Хабарда айтилишича, давлат раҳбарлари мулоқот чоғида жаҳон нефть бозоридаги ҳозирги вазият ҳамда Нурсултон Назарбоевнинг Саудия Арабистонига 2016 йилнинг октябрида амалга оширган расмий ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларнинг бажарилиш ҳолатини муҳокама қилдилар.
Саудия Арабистони подшоҳининг таъкидлашича, икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда ҳамда Саудия компанияларига Қозоғистондаги нефть ва газни қайта ишлаш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш бўйича кўрсатма бермоқчи.
Матбуот хизматидан қайд этишларича, мулоқот Саудия Арабистони томони ташаббуси билан ўтказилган.
Мавзуга оид
22:53 / 27.01.2026
Саудия Арабистони улкан Mukaab куби лойиҳасини музлатиб қўйди – ОАВ
14:20 / 24.01.2026
Ўзбекистонда Саудия Арабистонининг янги элчиси иш бошлади
18:39 / 16.01.2026
Саудия Арабистонида кекса эркак вафот этди, оиласи унинг 142 ёшда эканини даъво қилмоқда
20:57 / 15.01.2026