10 ноябр куни Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси (COP31) доирасида президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири, шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув аввалида Саудия Арабистони вазири давлат раҳбарига подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ҳамда валиаҳд, бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Музокараларда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда икки мамлакат муносабатлари жадал ривожланиб, йирик қўшма лойиҳалар портфели шаклланган. Уларнинг асосий қисми «яшил» энергетика соҳасига тўғри келади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шу билан бирга, томонлар ҳамкорликни энергетикадан ташқари бошқа стратегик тармоқларда ҳам чуқурлаштириш масаласини муҳокама қилди.

Хусусан, нефт-газ, нефт-кимё ва тоғ-кон саноатида шерикликни янги босқичга олиб чиқиш, шунингдек, устувор йўналишлар бўйича аниқ амалий таклифлар ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.

Фото: Президент матбуот хизмати