Трамп АҚШнинг Исроилдаги элчихонаси 2018 йилда Ал-Қудсга кўчирилмаслигини айтди
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг Исроилдаги элчихонаси 2018 йилда Ал-Қудсга кўчирилмаслигини маълум қилди. Аввалроқ Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху элчихонани 2018 йилда кўчириш таклифини билдирган.
“Йил охиригачами? Биз турли сценарийларни муҳокама қилмоқдамиз. Биз буни унчалик мўлжалламаяпмиз. Йўқ”, деб айтган Трамп тегишли савол юзасидан Reuters ахборот агентлигига берган интервьюсида.
Трампнинг айтишича, Ал-Қудсдаги элчихона “ажойиб бўлади, бироқ 1,2 млрд доллар турмайди”. Трамп бунда АҚШнинг Лондондаги янги элчихонасининг қимматлигига киноя қилиб гапирган. У аввалги президент Барак Обама маъмуриятини АҚШнинг Лондондаги янги элчихонаси миллиард доллардан ошиқроққа айлангани учун танқид қилган, бироқ шу билан бирга бундай катта қийматдаги элчихонани қуриш Обама вақтида эмас, ундан аввалги президент Кичик Жорж Буш вақтида қабул қилинганини тан олган.
Трамп декабрь ойида Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олишга ва Исроилдаги элчихонани бу шаҳарга кўчириб ўтказишга қарор қилган. Трампнинг бу қарори Фаластинда тартибсизликлар ва бошқа араб давлатларида норозиликлар келтириб чиқарган.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024