Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Палов ва сомса тасвирланган янги почта маркалари чиқарилди
Шарқда ўзбек ошхонаси ўзига хос хусусиятларидан ёрқинлиги, ширинлиги ва хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Ўзбек ошхонасини дунёда барчалар севиб истеъмол қилиши бежиз эмас.
«Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 2018 йил 16 январдан «Ўзбек ошхонаси» туркуми муомалага киритилди.
Туркум 2 та почта маркасидан иборат. Почта маркаларида Ўзбек миллий таомлардан: палов ва сомса тасвирланган.
Почта маркалари бир неча рангда ишланган. Офсет усулида босилган. Перфорацияси тароқсимон. Қоғози оқ силлиқ. Почта маркаларнинг ўлчами 37х37 м. Почта маркаларнинг адади 8 минг нусхадан. Идентификация рақамлари берилган ва номиналлар ўрнатилган.
1216. «Палов». Номинали – 1800 сўм
1217. «Сомса». Номинали – 1900 сўм
Мавзуга оид
16:05 / 06.02.2026
Статистика: 1 килограмм палов тайёрлаш қиймати бўйича янги ҳисоб-китоблар
14:06 / 01.12.2025
1 кг палов қиймати: Қорақалпоғистонда – энг арзон, Тошкент шаҳрида – энг қиммат
13:57 / 07.11.2025
Почта ва курерлик жўнатмалари учун янги божхона тартиби тасдиқланди
13:52 / 03.09.2025