Спорт | 17:30 / 21.01.2018
14287
1 дақиқада ўқилади

ЎФФ президенти Хорхе Вальдано билан учрашди

Фото: the-uff.com

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов  бугун 21 январь куни Мадридда аргентиналик собиқ футболчи, 1986 йилги жаҳон чемпиони Хорхе Вальдано билан учрашди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар тарқатди.

Манбага кўра, учрашув давомида Умид Аҳмаджонов Хорхе Вальдано билан Ўзбекистонда малакали футбол мураббийларини тайёрлаш бўйича янги тизимни яратиш, болалар ва ўсмирлар футбол мураббийларининг савиясини ошириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Маълумот учун, Хорхе Вальдано ўз вақтида «Валенсия», «Реал» Мадрид каби клубларда мураббий сифатида фаолият юритган. Шунингдек,  бир муддат «Реал» Мадрид клуби бош директори сифатида ҳам иш олиб борган.

Фото: the-uff.com

 

Мавзуга оид