Tribuna.uz: Умид Аҳмаджоновнинг ўрнини Равшан Эрматов эгаллаши кутилмоқда

ФИФА рефереси Равшан Эрматов бугун истеъфога чиққан Умид Аҳмаджонов ўрнига ЎФА вице-президенти лавозимини эгаллаши кутилмоқда. Бу ҳақда Tribuna.uz манбалари хабар бермоқда.
ЎФА фаолиятини назорат қилувчи бу лавозимга аввалроқ Миржалол Қосимов ҳамда Сакен Полатовнинг ҳам номзоди кўриб чиқилаётганди, лекин расмийлар катта эҳтимол билан Равшан Эрматов номзодига тўхталишган.
Tribuna.uz манбаларига кўра, ЎФАда яна кўплаб истеъфолар кутилмоқда. Масалан, катта эҳтимол билан ЎФА бош котиби Сардор Раҳматуллаев ҳам лавозимини тарк этади. Шунингдек ПФЛ раҳбариятида ҳам ўзгаришлар бўлиши мумкин.
Маълумот учун, айни вақтда ЎФА президенти — Очилбой Раматов ҳисобланади, лекин ташкилотда асосий ишни биринчи вице-президент бажаради.
Умид Аҳмаджонов 2017 йил 12 сентябрь куни у вақтда ЎФФ деб аталган футбол иттифоқи раҳбарлигига сайланганди. Кейинчалик у ташкилот номини ўзгартирди ва ўзбек футболида турли революцион ўзгаришлар қилишга интилди. ЎФАдаги икки йиллик фаолияти давомида Аҳмаджонов доимий танқидлар остида ишлаб келди. 15 май куни Аҳмаджонов МОҚ президентлигидан ҳам кетганди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

12:23 / 25.04.2025
Байрам тугади, энди жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш керак – Эрматов ўсмирларни акаларининг хатоларини такрорламасликка чақирди

15:21 / 26.02.2025
Равшан Эрматов: «Осиё кубоги мезбонлиги бизга топширилса, Марказий Осиё тарихдаги энг ёрқин форумлардан бирини ўтказа олади»

21:35 / 06.05.2022
Ўзбек спортининг 30 йиллик тарихидаги энг яхшилар тақдирланди

16:59 / 27.10.2021