Буюк Британия бош вазири Хитойга 31 январь – 2 февраль кунлари расмий ташриф билан боради. Бу ҳақда РИА Новости ХХР ТИВ расмий вакили Хуа Чуньинга таянган ҳолда хабар қилмоқда.
«Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ХХР Давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцяннинг таклифига кўра Хитойда 31 январь – 2 февраль кунлари ташриф билан бўлади», - дея маълум қилди у.
Шу билан бирга, Чуньиннинг қўшимча қилишича, Мэйнинг ташрифи икки давлат муносабатлари учун «тарихий» бўлади.












