2018 йилнинг 24-25 январь кунлари Тошкент вилоятининг «Ғишт кўприк», «Навоий», «Нажимов» ва «Яллама» чегара-божхона комплексларида ФВВ ва ДБҚ ходимлари томонидан чегарадан ўтаётган фуқаролар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди.
ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, фуқаролар шахсий хавфсизликка риоя қилиш ҳамда зарурият бўлганда ФВВнинг (+99871) 147-10-50 тезкор рақамига мурожаат қилишлари мумкин.
Тадбир давомида 2600 дан ортиқ ФВВнинг визиткалари тарқатилди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тадбир республика бўйича ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФВВ Қозоғистонга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиққанди.














